Хорватиялик ҳужумчи Марио Манжукич тез орада "Милан" билан шартнома имзолайди. Бу ҳақда италиялик журналист Николо Скира хабар бермоқда.

Юқоридаги манбанинг ёзишича, 34 ёшли футболчи аллақачон “россонерилар”нинг техник директори Паоло Мальдини билан шартнмоа масаласида гаплашиб олган. Унга кўра, Манжукич “Милан” билан мавсум охиригача шартнома имзолайди.

Айтиш лозимки, Марио айни дамда эркин агент ҳисобланади ва шу сабабли у "Милан"га текинга кўчиб ўтади. Унинг сўнгги жамоаси Қатарнинг "Ал-Духаил" клуби бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, Манжукич учун А Серия бегона эмас. У 2015-2020 йилларда “Ювентус” шарафини ҳимоя қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар