"Ювентус" форварди Криштиану Роналди Италия А Сериясининг 12-туридан ўрин олган "Милан" (1:0) га қарши учрашув ҳақида фикр билдирди.

"Қийин учрашув ва муҳим ғалаба," - деб ёзди Роналду ўзининг "Instagram" саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, беллшувнинг 55-дақиқасида туринликлар бош мураббийи Маурицио Сарри Роналдуни алмаштириб юборган эди ва Роналду тўғри кийиниш ҳонасига йўл олганди.

Кейинги маълумотларга кўра, португалиялик футболчи баҳс якунланмасиданоқ стадионни тарк этган. Бу Криштиану Роналдунинг кетма-кет 2-бор алмаштирилиши эди.