"Ювентус" ҳимоячиси Мерих Демирал фаолиятини "Милан"да давом эттириши мумкин.

Маълум бўлишича, миланликлар ёздан бери қизиқаётган турк футболчиси учун январда 30 млн евро таклиф қилишмоқчи.

Бунинг учун, "Милан" 2 футболчисини сотишига тўғри келади. Булар: Франк Кессиэ ва Рикардо Родригес.

Шу қаторда, Демиралнинг трансфери учун Жанлуижжи Доннарумма хизматларининг ҳам номзоди аралашиш эҳтимоли йўқ эмас.

Туринликлар "Милан" клубига Даниэле Руганини таклиф қилишган эди, бироқ "россонери"ларни фақат Демиралнинг хизматлари қизиқтирмоқда.

Маълумот учун, 21 ёшли туркиялик футболчига "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" клублари ҳам қизиқиш билдиришган эди.

Эслатиб ўтамиз, Мерих Демирал жорий мавсум А Серияда фақат 1 та учрашув ўтказди ҳолос.