"Милан" клуби хужумчиси Андре Силва Испания чемпионатига қайтиши мумкин.

Футболчининг хизматларига "Эспаньол" жамоаси қизиқиш билдирмоқда. 23 ёшли футболчининг трансфери борасида томонлар келишувга эришишга яқин туришибди.

Маълумот учун, музокаралар ижобий якунланса португалияликни Каталония клуби сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олади.