Франциянинг "Лилль" клуби ҳужумчиси Виктор Осимхен фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 21 ёшли нигериялик футболчини "Милан" ўз таркибига жалб этмоқчи. “Россонерилар” уни мавсумлар оралиғидаги трансферлар даврида сотиб олишмоқчи. Аммо, уларга Осимхенни қўлга киритиш осон кечмаслиги аниқ. Чунки, француз клуби ўзининг иқтидорли футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда.

Айтиш керакки, Осимхен "Лилль" сафига бир йил муқаддам "Шарлеруа"дан 12 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум 38 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 18 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан имзолаган амалдаги шартномаси 2024 йилгача тузилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Бахтиёр Тоштемиров
29/04/2020 21:15
Axmoq