Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби португалиялик ҳужумчи Андре Сильванинг трансфер ҳуқуқини "Милан"дан сотиб олмоқчи. Kicker нашри тарқатган хабарга кўра, унинг ҳаракатлари немис клуби раҳбарияти томонидан ижобий баҳоланган.

Маълумот учун, 24 ёшли форвард жорий мавсум "Айнтрахт" сафида жами 25 баҳсда майдонга тушди ва 8 та гол киритиб, 4 та голли узатмани амалга оширди.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)