“Милан” УЕФА Европа лигасининг плей-офф босқичидан олдин қайдномада айрим ўзгаришларни амалга оширди.

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, “россонерилар” қайдномага Марио Манжукич, Фикайо Томори ва Суалио Мейте каби янги футболчиларни киритган. Гуруҳ босқичининг 5 та учрашувида 3 та гол урган ярим ҳимоячи Йенс Хеуге эса қайдномадан олинган.

“Милан” Европа лигасининг 1/16 финал босқичида “Црвена Звезда” клубига қарши ўтказади. Жамоаларнинг дастлабки тўқнашуви 18 февраль куни бўлиб ўтади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар