Мейвезер:

Бугун, Америка Қўшма Штатларининг Флорида штатидаги "Hard Rock Stadium" аренасида 5 вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони ҳисобланган Флойд Мейвезер (50-0, 27КО) You Tube блогер Логан Полга қарши кўргазмали жангда иштирок этди.

Қоидаларга биноан ғолиб фақат нокаут қайд этилса аниқланиши мумкин бўлиб, агар жанг тўлиқ давом этса, натижа эълон қилинмаслиги белгиланди. Шунингдек, баҳсни баҳолаш учун ҳакамлар ҳам қўйилмаган эди.

Тўқнашув тўлиқ 8 раунд давом этди ва ғолиб номи аниқланмади. Кўпчилик Полнинг нокаут ҳолатига тушишини кутган бўлса-да, Мейвезер буни уддалай олмагани муҳлисларнинг танқидига ҳам сабаб бўлди.

log

26 ёшли Логан Пол 2019 йилда бир маротаба профессионал боксда бошқа бир KSI номи билан машҳур блогер билан учрашиб, очколар ҳисобида мағлуб бўлган.

44 ёшли Мейвезер 2017 йил август ойида Конор Макгрегор устидан ғалаба қозониб, ўз фаолиятини якунлаган.

Полнинг вазни Мейвезер билан таққослаганда 15 кг фарқ қилиб, бўйи ҳам анча узун эди.

Жангнинг дастлабки 3-раундигача Пол гавда устунлигидан фойдаланиб, Флойдга босим уюштирди. Иккинчи қисмда эса жисмоний ҳолат яхши эмаслиги маълум бўлиб қолди. Энди Флойд биринчи рақамли бўлиб ишлади. Пол эса асосан клинчларда жон сақлашга ҳаракат қилди.

"Мен бундан завқ олдим. Энди 21 ёш эмаслигимни англашингиз керак. Лекин у каби ёш йигитлар билан танани қиздириб олиш ва ўз маҳоратимни синовдан ўтказиш яхши деб ўйлайман. У ёш ва мен ўйлаганимдан кўра кучлироқ экан. Полда тажриба бўлмаса ҳам, ўз вазн ва гавда устунлигидан яхши фойдалана олди. У бу кечада мени "боғлаш"ни уддалади", - дейди Мейвезер Show Time каналига берган интервьюсида.

photo_2021-06-07_20-21-43

Логан Пол ҳам ўз навбатида кўпчиликнинг эътиборини жалб қилувчи фикрларни билдирди.

"Менга бирон нарсани имконсиз деб айтишларини ортиқ ҳоҳламайман. Бунинг исботи мен барча вақтларнинг энг кучлиси билан жанг қилиб, таҳминлар хато эканини исботладим. Бу менинг ҳаётимдаги энг унутилмас лаҳзалар", - деб фикр билдирди Логан Пол.

Полларнинг кичиги Жек ҳам бокс муҳлисларига жуда яхши таниш. У фаолияти давомида 3 маротаба бокс қоидалари бўйича рингга кўтарилиб, барчасида ғалаба қозонди. Энди у 28 август куни UFC собиқ чемпиони Тайрон Вудли тўсиғидан ўтишга ҳаракат қилиб кўради.

                                       Boxingscene.com материали асосида Жалол Ахмедов тайёрлади

Мейвезер блогерни нокаут қила олмаган жангдан фото галереяни томоша қилинг

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию