Мэйвезер: 20 йил порладим, энди давра ёшларга!

Фаолиятини мағлубиятсиз якунлаган профессионал боксчи Флойд Мэйвезер ўзининг ҳозирги имкониятларига ҳам юқори баҳо берди.

- Мен ҳозир рингга чиқиб, совринларни қўлга кирита оламан. Яхши шоу кўрсатишим ҳам мумкин. Лекин даврани бошқа жангчиларга қолдирдим. Мен 24 йилдан буён спорт ичидаман. 20 йил чемпионлик қилдим ва порладим. Энди бошқа жангчилар ўзини кўрсатишини томоша қилмоқчиман, - деди Мэйвезер.

Мэйвезер сўнгги бор рингга 2017 йил август ойида кўтарилган. Ўшанда у UFC вакили Конор МакГрегорни нокаут қилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар