Мессисиз

УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 5-туридан ўрин олган "Ференцварош" - "Барселона" учрашуви ўз якунига етди. Ушбу беллашувда каталонияликлар йирик 3:0 ҳисобидаги ғалабага эришди. 

Дастлаб, Гризманн ҳисобни очди, бироз ўтиб, Брейтуэйт фарқни 2 тага етказди. 28-дақиқада олдинги икки голда ҳал қилувчи вазифаларни бажарган Усман Дембеле пенальти тепиш имкониятига эга бўлди ва ҳисобни йириклаштириб қўйди. 

Энди сўнгги турда Куман шогирдлари "Ювентус" билан 1-поғона масаласига ойдинлик киритиш учун "Камп Ноу"да куч синашади. 

Ференцварош

    UEFA ЧЛ "G" гуруҳи 5-тур

    03/12/2020, 01:00

    0
    :
    3
    Тугади

    Барселона

    • Антуан Гризманн 14'
    • Мартин Брейтуэйт 20'
    • Усман Дембеле 28'

    Стадион: Puskas Arena 0 томошабин

    Бош ҳакам: Alexey Kulbakov

    45'
    90'

    • 90'

      Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

    • 90+'

      Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

    • 88'

      Харатиннинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси тезкор тарзда ўйинга киритилиб кетилди. 

    • 85'

      "Ференцварош" бурчак зарбасидан яна наф чиқара олмади. 

    • 83'

      Пучнинг жарима майдонига узатмаси ҳимоячилар томонидан блокланди. 

    • 81'

      Сомалия ўз ўрнини Харатинга бўшатиб берди. 

    • 80'

      Пьяничнинг зарбаси дарвозанинг сал чапроғидан ўтиб кетди. 

    • 77'

      Дембеленинг навбатдаги зарбаси ноаниқ кетди. 

    • 75'

      Тринкаунинг жарима майдони ичидан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

    • 71'

      Нгуен ва Узуни захирага олинди. Батурина ва Ребров майдонга ташланди. 

    • 70'

      Тринкау сариқ карточка ишлаб олди. 

    • 67'

      Дембеленинг зарбасига аниқлик етишмади. 

    • 65'

      Лангле ўрнига Аленя, Гризманн ўрнига эса Пуч майдонга тушмоқда. 

    • 63'

      "Ференцварош"нинг кетма-кет иккита бурчак зарбаси бесамар кетди. 

    • 59'

      "Барселона" тўпни назорат қилмоқда. 

    • 55'

      Дембеленинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

    • 53'

      Гризманн сариқ карточка ишлаб олди. 

    • 51'

      Дестнинг жарима майдонига узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

    • 48'

      Тринкаунинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

    • 46'

      Бускетс ва Альба захирага олинди. Фирпо ва де Йонг улар ўрнида ҳаракат қилади. 

    • 46'

      Иккинчи тайм бошланди. 

    • 45'

      Танаффус. 

    • 43'

      Изаэлнинг паси кимга аталганини ўзидан бошқа одам билмаса керак.

    • 40'

      Меҳмонлар тўпни шунчаки назорат остида ушлаб турибди. 

    • 37'

      Брейтуэйтнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. 

    • 35'

      Бускетс қўполликлар қилишда давом этмоқда...

    • 33'

      Брейтуэйт офсайдда қолиб кетди. 

    • 30'

      Бускетс сариқ карточка билан жазоланди. 

    • 28'

      ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Усман тўпни аниқ тарзда дарвозага йўллади. 

    • 27'

      Фримпонг ўз жарима майдони ичида рақибни йиқитди. Дембеле пенальтини амалга оширишга шайланмоқда. 

    • 25'

      Тўп назорати - 35:65.

    • 21'

      ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Дембеленинг 100 фоизлик узатмасини дарвозабон қайтариб қола олмади. 

    • 20'

      "Барселона" позицион ҳужумда ўйнамоқда. 

    • 17'

      Изаэл дарвоза томон рейд амалга оширди. Аммо ҳимоячилар яхши ҳаракат қилди. 

    • 14'

      ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Антуан Гризманн дарвозабон ета олмайдиган нуқтага зарба беришга эришди. Ҳисоб очилди. 

    • 12'

      Альба офсайдда қолиб кетди. 

    • 9'

      Альба ҳужум пайти тўпни йўқотди. Ўз хатосини тўғрилаш мақсадида прессинг амалга оширди ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришди. 

    • 8'

      Сигер тўпни қўли билан ўйнади. 

    • 5'

      Брейтуэйт бирга-бир вазиятдан гол ура олмади. 

    • 3'

      "Барса" тўпни назорат қилмоқда. 

    • 1'

      Ўйин бошланди. 

    • 0'

      Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. "Барселона" бу турда "Ференцварош" майдонида меҳмон бўлади. ЕЧЛ гранди иштирокидаги ўйинни анъанавий тарзда матнли трансляция тарзида эътиборингизга ҳавола этамиз. Уни Абдулвосид Валихонов олиб боради. 

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)