Мессининг трансфер нархи тушиб кетди
Ads

Дунёгамашҳур transfermarkt.de нашри "Барселона" клуби форварди Лионель Мессининг трансфер нархини қайта баҳолади.

Таъкидлаш керакки, айни дамга келиб 32 ёшли аргентиналик футболчининг трансфер нархи бироз пасайган ва 150 млн еврога баҳоланмоқда. Бундан аввал эса ушбу кўрсатгич 160 млн еврони ташкил этаётган эди.

Эътиборлиси, Месси шу тариқа дунёнинг энг қиммат футболчилари рейтингида 6-ўринга тушиб кетди.

Маълумот учун, Месси ўтган мавсум “Барселона” сафида жами 50та ўйинда майдонга тушди ва 51та гол ҳамда 21та голли узатмага муаллифлик қилди.