Мессининг ўрнини боса оладиган ягона футболчи бор. У ким?

Тиаго Алькантара ва Рафинья каби машҳур футболчиларнинг отаси ҳисобланган Мазиньо “Барселона”да Мессининг ўрнини фақатгина Неймар боса олишини айтди.

“Агар Неймар эртага “Барса”га қайтса, барчаси хурсанд бўлишади. Бу Месси учун табиий алмаштириш бўлади. Неймар Мессининг ўрнини боса оладиган дунёдаги ягона футболчи”, - дейди Мазиньо.

Неймар 2013-2017 йилларда “Барселона”да тўп сурган. У жорий мавсум ПСЖ сафида Франция чемпионатида 15 та ўйинда майдонга тушди ва 13 та гол ҳамда 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Месси эса Ла Лигада 22 та ўйинда иштирок этиб, 19 та гол ҳамда 12 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)