Мессининг “Интер”га ўтишини инкор қилишмади

“Барселона”нинг собиқ директори Ариедо Брайда жамоа етакчиси Лионель Мессининг “Интер”га ўтиши ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.

- Мен ўзим билганларимга таяниб, Мессининг “Барса”дан кетишининг эҳтимоли жуда кам. Чунки бу ерда у ўзини қиролдек ҳис қилади. Бироқ, унинг шу ерда қолишига ҳеч ким кафолат беролмайди. Чунки футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин, - деди Брайда.

“Барселона” президенти Хосеп Бартомеу эса, Месси унга фаолиятини Каталония клубида якунлашга қарор қилганини айтгани ва аргентиналик ҳужумчи жамоада яна уч-тўрт йил ўйнаши мумкинлиги ҳақида маълумот берган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)