Месси зўрми ёки Роналду? Италия афсонаси бунга жавоб берди

Италиялик афсонавий мураббий Марчелло Липпи замонамизнинг икки машҳур ҳужумчиси - Криштиану Роналду ва Лионель Месси ҳақида гапирди.

“Сўнгги 20 йилликни оладиган бўлсак, Роналду ва Месси бир хил даражада. Худди Пеле ва Марадонадек. Уларнинг бирини иккинчисидан устун қўйиб бўлмайди”, - дейди Липпи.

32 ёшли Месси 6 карра “Олтин тўп” соҳиби ҳисобланади. 35 ёшли Роналдуда эса бу соврин 5 тани ташкил қилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)