Месси умрида бундай қилмаган эди

Испания Суперкубоги баҳсида мағлубиятга чидай олмаган Лионель Месси “Атлетик” футболчиси Асиера Вильялибренинг юзига зарба берди. Натижада учрашувни бош қарган ҳакам уни майдондан ҳайдади.

Маълум бўлишича, бу “Барселона”нинг узоқ йиллик етакчиси фаолиятидаги ушбу жамоада олган биринчи қизил карточкаси бўлиб чиқди.

Энди Месси бир неча учрашувга дисквалификация қилинади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)