Месси учун 2 та харидор чиқди. Уларнинг бири тез орада музокараларни бошлайди

Миланнинг "Интер" клуби "Барселона" форварди Лионель Мессини сотиб олмоқчи.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра, "нерадзуррилар" 32 ёшли аргентиналик футболчини келаси мавсум сотиб олишни режалаштирмоқда. Тез орада миланликлар Месси билан музокараларни бошлайди.

Хабарларга қараганда, Мессига, шунингдек, Аргентинанинг "Ньюэллз Олд Бойз" клубидан ҳам таклифлар бор. Айтиш керакки, Лео ўзи тарбия топган ушбу жамоада фаолиятини якунлаш истаги борлиги ҳақида жуда кўп маробата айтиб ўтган.

Лионель Месси “Барселона” сафида 2005 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Dovud
10/04/2020 20:32
Messi Barsaga sodiq u hech qayerga ketmaydi