Месси Суперкубок финалида майдонга тушади

"Барселона" бугун оқшомда Испания Суперкубоги финалида "Атлетик" билан баҳс олиб боради.

Севильядаги "Олимпик" стадионида бўлиб ўтадиган учрашувда каталонияликлар форварди Лионель Месси майдонга тушади. Олдинроқ, "кўканорранглилар" устози Роналдь Куман аргентиналик форвард финалдаги иштироги бўйича қарорни ўзи қабул қилиши ҳақида таъкидлаб ўтган эди.

Эслатиб ўтамиз, "Барса" сардори жароҳат сабаб "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)