Месси Роналдунинг рекордини йўққа чиқарди

"Барселона" форварди Лионель Месси кеча Ла Лиганинг 16-туридан ўрин олган "Мальорка"га (5:2) қарши ўйинда хет-трик қайд этди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра бу 32 ёшли аргентиналик футболчи учун Испания Ла Лигасидаги 35-хет-трик бўлди. У бу борада “Реал” Мадрид клубининг собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналду (34 хет-трик) томонидан ўрнатилган рекордни янгилади.