Месси Роналду кира олмайдиган рейтингда биринчи бўлди

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) сўнгги ўн йилликнинг энг кучли плеймейкерлари рўйхатини тузиб чиқди.

Қизиғи шундаки, рейтингда биринчи ўринни асли ҳужумчи бўлган Лионель Месси эгаллади. Бу рейтингга голли ҳужумлар ташкил этишдан кўра, ўзи тўп киритишни маъқул кўрадиган Криштиану Роналду киритилмади.

Энг кучли плеймейкерлар ўнлиги билан танишинг:

  1. Лионель Месси.
  2. Андрес Иньеста.
  3. Лука Модрич.
  4. Кевин Де Брюйне.
  5. Тони Кроос.
  6. Эден Азарр
  7. Неймар.
  8. Месут Озил.
  9. Андреа Пирло.
  10. Яя Туре.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)