Месси қизил олган финалда

Испания Суперкубоги финалида "Атлетик" "Барселона" билан баҳс олиб борди ва қўшимча таймларда Иньяки Уильямснинг голи эвазига ғалабани қўлга киритди. Ушбу баҳснинг сўнгги дақиқасида каталонияликлар сардори Лионель Месси ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди.

Эслатиб ўтамиз, бильбаоликлар финал йўлланмаси учун курашда "Реал"ни ҳам бир тўп фарқида таслим қилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)