Месси Миландан уй сотиб олди. У

"Барселона" клуби сардори Лионель Месси Милан шаҳридан уй сотиб олди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 33 ёшли аргентиналик футболчи шаҳарнинг энг марказида жойлашган Порт Нуова туманидан кўчмас мулк харид қилган. Қизиғи, унинг янги уйи "Интер" офисидан унча узоқ эмас.

Бундан аввалроқ, Мессининг отаси ҳам Миландан уй сотиб олгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)