Месси: Менсиз ғалаба қозона олмайсизлар!

Испания чемпионатининг 37-турида “Барселона” ўз майдонида “Сельта”га 1:2 ҳисобида ютқазиб, чемпионлик имкониятидан айрилди.

Учрашувдан сўнг, каталонияликлар бош мураббийи Рональд Куман жамоа Мессисиз ғалаба қозона олмаслигини тан олди.

- Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлиб турган Месси жамоадан кетмаслигига умид қиляпмиз, чунки унинг ўзи жамоа усиз ғалаба қозона олмаслигини кўрсатиб қўйди. Лео жорий мавсумда 30 та гол урди ва бизга жуда кўп очко олиб берди. Месси клубда қолиши керак, у бўлмаса, ҳеч ким у қадар кўп гол ура олмайди, - деди Рональд Куман.

Гарчи “Барселона” чемпионлик учун курашдан чиққан бўлса-да, Лионель Месси жорий мавсумда тўпурарлар пойгасида биринчи бўлади. Охирги турдан олдин голлари сони 30тани ташкил қилаётган аргентиналик ҳужумчи энг яқин таъқибчиси – Жерар Моренони еттита голга ортда қолдирмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар