Месси кетса, “Барса”нинг янги етакчиси Неймар бўлади!

“Барселона” катта ўзгаришлар арафасида турибди. Жамоа етакчиси Лионель Месси клубдаги вазиятдан норози ва келаси йили Каталонияни тарк этишга ҳозирлик кўрмоқда.

Ўз навбатида, “Барселона” раҳбарияти жамоада ўзгаришлар қилишга тайёрланмоқда. Хусусан, каталонияликлар жамоага Неймарни қайтармоқчи. Каталония клубида бразилиялик ҳужумчини тўғридан-тўғри сотиб олиш учун маблағ йўқ. Шунинг учун “Барса” хўжайинлари ПСЖга Неймарни қайтариш учун жамоада ўзини кўрсата олмаган Филиппе Коутиньо ва Антуан Гризманни таклиф қилмоқда.

ПСЖга бу вариант маъқул. Чунки парижликлар Франция терма жамоаси ҳужумчиси учун курашга қўшилган эди.

Месси “Барселона”дан кетади!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)