Месси “Барселона”дан кетади!

“Барселона” сардори Лионель Месси жамоадан кетишга ҳозирлик кўрмоқда. Маълумотларга қараганда, аргентиналик ҳужумчи жамоадаги муҳитдан норози. Унга “Барса” ғолиблик руҳини йўқотиб қўйгани, клуб раҳбариятининг хатолари ва бошқа салбий омиллар ёқмаяпти.

Маълумотларга қараганда, Месси клуб раҳбарияти билан ҳамкорликни узайтириш бўйича олиб борилаётган музокараларни ҳам тўхтатган.

Лионель Месси жорий мавсумда 37 та расмий учрашувда 27 та гол урди ва жамоадошларига 22 та голли пас узатди. Бироқ, унинг бу ҳаракатлари чемпионлик пойгасида пешқадамлик учун камлик қилди. “Реал” каталонияликлардан тўрт очкога илгарилаб кетди.

Мессининг “Барселона” билан амалдаги шартномаси келаси йили тугайди.

Мессини келишига ишонаётган “Ньюэллс Олд Бойз” уни интизорлик билан кутмоқда

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)