Месси

Aргентиналик суперюлдузнинг келажаги яқин вақтларда ҳал бўлиши кутиляпти. Клуб мутасаддилари футболчи билан янги шартнома борасида гаплашишган ва тез орада шартнома имзоланиши мумкин.

"Клуб раҳбарияти Лео билан гаплашишди. Тез орада янгилик эшитишга умид қиламиз, чунки гап фақат Мессида қолган. Биз бу шартномани иложи борича тезроқ имзолашни хоҳлаймиз. Ҳозирча тафсилотларни мен ҳам билмайман. Aммо позитив ҳолатдаман. Мен шартнома имзоланишига ишонаман", - деди Абидаль.

Маълумот учун, беш карра олтин тўп соҳиби 18 йилдан бери Каталония клубида бўлиб турибди ( 15 йил асосий жамоада). Ўтган вақт мобайнида Месси "Барселона" билан жами 34 та титулни қўлга киритди ва 698 ўйинда 600 гол уришга эришди.