Месси “Барса”дан умидини узди. У кетишга тайёр

COPE агентлиги Лионель Месси “Бавария”дан фаолиятидаги энг йирик мағлубиятни қабул қилиб олганидан кейин, Каталония клубининг бошқарув тизимидан норози тарзда жамоани тарк этишга қарор қилгани ҳақида ёзмоқда.

Аргентиналик ҳужумчи клуб билан янги шартнома бўйича музокараларга қайтишдан бош тортган. У “Барселона” структураси ўзгариб, жамоа раҳбарияти алмашган тақдирдагина музокара ўтказиши мумкинлигини билдирган.

Мессининг каталонияликлар билан шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунланади. Бир неча ой олдин ўзаро ҳамкорликни давом эттириш бўйича музокаралар бошланганди. Бироқ, клуб бошқарув ва бош мураббий қарорларидан норози бўлган футболчи учрашувларни тўхтатиб қўйган эди.

Месси жорий мавсумда 44 та ўйинда 31 та гол урди ва 26 та голли пас узатди. Ҳозирча, унга “Интер” қизиқмоқда. Миланликларнинг ҳомийлари бу футболчига тўрт йиллик шартнома ва йилига 50 миллион евро маош таклиф қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)