Месси АҚШдан уй сотиб олди

“Барселона” клуби форварди Лионель Месси АҚШнинг Флорида штатидан кўчмас мулк сотиб олди.

Realtor нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли аргентиналик футбол юлдузи Майами шаҳрининг Санни Айлс Бич туманидан 5 млн долларга квартира харид қилган. Ушбу хонадон турар жой мажмуасида жами 132 та квартира мавжуд бўлиб, Леонинг янги квартираси 47-қаватда жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, Месси яқинда фаолиятидаги олтинчи “Олтин тўп”ни қабул қилиб олди. У жорий мавсум “Барселона” сафида 10 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 12 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.