Месси 250 млн еврога баҳоланган

"Барселона" собиқ президенти Жоан Лапорта 2006 йилда "Интер" Лионель Мессини харид қилмоқчи бўлганини эслади.

"Ўтган ёзда Месси кетмоқчи эди. Ўзига нисбатан бўлган муносабат туфайли, Лео ғазабланганди. Ҳозир мен жамоада эмасман, аммо у "Барселона"ни севишини биламан. Мен Месси билан гаплашиб, у ва жамоа учун энг тўғри йўлни танлашда ёрдам беришим мумкин.

Ушбу ҳужумчи учун доим таклифлар бўлган. 2006 йилда Моратти 250 млн евро ваъда қилган, аммо мен рад жавобини берганман. Кейин мен Лео ва оиласининг "Барселона"га бўлган ҳурматини кўрдим. Отаси мендан нима қилиш кераклигини сўраганида, жамоада қолиш кераклиги ва натижаларга эришиш учун унинг атрофида жамоа шакллантиришимиз ҳамда Лео тарихга киришини айтгандим," - деди Лапорта.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)