“Мени Англияга қайтаринглар!”

“Интер”да ўрнини топа олмаган Кристиан Эриксен қишки трансферлар вақтида жамоасини ташлаб, Англияга кўчиб ўтмоқчи.

Даниялик тажрибали плеймейкер клуб раҳбариятидан ўзига янги жамоа қидириш учун рухсат олди ва айни пайтда яхши таклифларга ҳам эга.

Маълумотларга қараганда, Эриксенга “Манчестер Юнайтед”дан ҳам чорлов бўлган ва бу вариант футболчига маълум келиши мумкин. Манчестерликлар ўтган йили ҳам Эриксенга харидор бўлганди. Бироқ, ўшанда футболчи ўйнаётган “Тоттенхэм” катта маблағ талаб қилганди.

“Интер” асосий таркибга кира олмаган футболчидан тезроқ қутилиши мақсадида унинг трансферини 30 миллион еврога баҳоламоқда. Бу нарх “Манчестер Юнайтед” раҳбариятини тўла қониқтиради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар