Мбаппе: Умримда бир марта бўлса ҳам Олимпиадада иштирок этишни хоҳлайман

ПСЖ форварди Килиан Мбаппе Олимпия ўйинларида иштирок этиш нияти борлигини айтди.

“Олимпиадада иштирок этиш мен учун ўта муҳим нарса эмас. Албатта, у ерга боришни хоҳлайман, лекин менга иш берувчи ҳисобланган клубим бунга қарши бўлса, улар билан можарога боришни хоҳламайман. Биз тез орада Леонардо билан бу борада гаплашиб оламиз.

Шунингдек, Дидье Дешам ҳам Европа чемпионати ҳисобидан Олимпиадага боришимга мутлақо қарши. Мен эса унга Европа чемпионатида ҳам албатта ўйнашимни унга айтдим. Мен унга ҳаммасини ўзи ҳал қилишини айтдим. Агар мен 2020 йилдаги Олимпиадага боролмасам, менда 2024 йил Парижда бўладиган Олимпиадага бориш имконияти пайдо бўлади. Мен умримда бир марта бўлса ҳам Олимпиадада иштирок этишни хоҳлайман”, - дейди Мбаппе.