Мбаппе Неймарнинг ПСЖдан кетишига шаъма қилди
Ads

ПСЖ форварди Килиан Мбаппе бразилиялик жамоадоши Неймарнинг жамоадан кетиши мумкинлиги борасида тарқалган хабарларга яна бир бор ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Неймарсиз жамоа аввалгидай бўлмайди. Аммо биз мухлисларимиз учун ҳаракат қилишда давом этамиз. Ўтган мавсумдагидан яхшироқ натижа қайд этиш учун қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз”, - дейди франциялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Неймар хатто кеча Франция чемпионатининг 1-туридан ўрин олган “Ним”га қарши ўйин қайдномасига ҳам киритилмаган эди. Унга “Барселона” ва “Реал” клублари жиддий харидор эканлиги айтилмоқда.