Мбаппе Франция чемпионатининг энг зўр футболчиси деб топилди

ПСЖ форварди Килиан Мбаппе Transfermarkt сайти талқинига кўра, Франция чемпионатининг 2019/20 йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси, деб топилди.

Буни аниқлашда ўтказилган сўровномада 690 мингдан ортиқ мухлис иштирок этди. Уларнинг 44,15 фоизи айнан Килианга овоз берган.

Бу борада кучли учликдан ПСЖнинг яна бир ҳужумчиси Неймар ҳамда "Монако" форварди Виссам Бен Йеддер жой олди.

Мбаппе ўтган мавсум ПСЖ сафида 37 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 30 та гол ҳамда 19 та голли узатма ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)