Майк Тайсон UFC жангчисини британиялик боксчи Фьюрига қарши жангга тайёрлайди

Aфсонавий боксчи Майк Тайсон UFC нинг оғир вазн тоифасидаги жангчиси Френсис Нганнуни Тайсон Фьюрига қарши жангга тайёрлашга рози бўлди.

"Майк Тайсон билан гаплашдим ва у Тайсон Фьюри билан рингга чиқишдан олдин мени машқ қилдиришга рози бўлди. Қўрқма Фьюри! Aхир, сен мени жангга чорладинг.

Қолган ММA даги оғир вазн тоифасидагиларни тинчини бузишга ҳожат қолдирмайман. Чунки мен сени “нафақа”га чиқишга мажбур қиламан. Промоутеринга айт UFC га қўнғироқ қилишсин", - деб ёзган Нганну.