Майк Тайсон октагонда спарринг жанг ўтказди (Видео)

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон октагонда машғулот ўтказди.

54 ёшли америкаликнинг спарринг-шериги профессионал боксчи Майк Рассел бўлди. Видеони “Kings MMA” спорт залининг мураббийи Рафаэль Кордейро ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига жойлаштирди.

Аввалроқ, “Темир Майк” жорий йил яна жанг ўтказишини маълум қилган эди. Ким билади, эҳтимол у ММА йўналишида ҳам ўзини синаб кўрар... Ҳар қандай ҳолатда ҳам унинг жангларини мухлислар севиб томоша қилади.

Қуйида, унинг ушбу спарринг жангидан видеолавҳани томоша қилишингиз мумкин.

“Bellator” чемпионининг UFCдаги дебют санаси маълум бўлди

Андижон шаҳрида машҳур ММА вакилларимиз ўз жангларини ўтказади

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар