Махрез жиддий йўқотишга учради. Жиноят буюртма асосида амалга оширилган бўлиши мумкин

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Риёд Махрез талончилик қурбони бўлди.

The Sun нашрининг хабар беришича, жазоирлик футболчининг Манчестер марказидаги уйига ўғрилар ҳужум қилишган, у пайтда Махрез уйда бўлмаган. Жиноятчилар нархи 230, 40 ва 35 минг фунт турадиган қимматбаҳо соатларни, 150 минг фунтлик браслет ва 50 минг фунт нақд пулни олиб чиқиб кетишган. Кўрилган зарар умумий ҳисобда 500 минг фунтга баҳоланмоқда.

Ушбу жиноят буюртма асосида амалга оширилган бўлиши тахмин қилинмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)