Масвидаль ҳазиллашмаяпти. У Сен-Пьерга ҳам

UFCнинг яримўрта вазн тоифасидаги жангчиси Хорхе Масвидаль ММАнинг "ветеран"и Жорж Сен-Пьерга қарши октагонга кўтарилиши борасида фикр билдирди.

"Кўпчилик, жангчиларни қайтариб, уларни яна истеъфога чиқаришимни айтишади. Сен-Пьерни ҳам ана шундайлар қаторига қўшилишига қарши бўлмасдим.

Рақобатнинг мухлиси сифатида, мен уни юзини "бузмоқчиман."

Октагонга чиқиб, бор нарсамни ва кучимни унга қарши ишлатаман. Мен уни ўз вақтида қилган ишини ҳурмат қиламан.

Бу йигит жуда зўр! У вахший "ҳайвон". У қанчалик яхши бўлишига қарамай, уни енгиш учун жон-жахтим билан курашган бўлардим," - деди Масвидаль.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)