Лондон шаҳрида 10 ноябрь куни Профессионал теннисчилар уюшмаси – ATP томонидан якуний турнирга старт берилиши ҳақида хабарингиз бор.

Бугун ушбу мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра дунёнинг энг кучли 8 теннисчиси икки гуруҳга бўлинди.

Андре Агасси гуруҳидан россиялик Даниил Медведев, испаниялик Рафаэль Надаль, грециялик Стефанос Циципас ва германиялик Александр Зверев жой олган бўлса.

Бьорна Борга гуруҳида сербиялик Новак Жокович, швейцариялик Рожер Федерер, австриялик Доминик Тим ва италиялик Маттео Берреттини ўзаро рақобатлашадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳда 1 ва 2 ўринларни эгаллаган теннисчилар ярим финал босқичига йўл олади.