Машҳур боксчи Головкинга Мадримов ва Мелиқўзиевни ўрнак қилишди

Замонавий бокс оламида промоутер ва менежерларнинг аҳамияти, эътибори ҳар қачонгидан юқори. Бу соҳа мутахассислари боксчиларнинг илк қадамидан то мақсадига эришмагунича бўлган даврда уларга ҳамроҳлик қилиб, турли даражадаги жангларни ташкил этиб беради.

Умуман олганда, ҳар бир боксчининг қанчалар юксак чўққиларни забт этиши бутун бир жамоа, хусусан, менежер ва  промоутерларининг қандай ишлашига, хизмат кўрсатишига бевосита боғлиқ.

- Британиялик журналист Тейлор О’Хиггинс промоутерлар ва менежерларнинг аҳамиятини очиб берар экан, қозоғистонлик машҳур боксчи Геннадий Головкин (41-1-1, 36 КО) ва унинг собиқ промоутерларига  ўзбек боксчилари – Бектемир Мелиқўзиев (7-0, 6 КО) ва Исроил Мадримовни (6-0, 5 КО) ўрнак қилиб кўрсатди, - деб ёзади Sports.kz сайти.

133624_original

Ҳақиқатан ҳам, британиялик журналист профессионал бокс оламининг янги юлдузлари бўлиши кутилаётган Бектемир Мелиқўзиев ва Исроил Мадримов жамоасининг ишига жуда юқори баҳо берди.

- Бектемир Мелиқўзиев ва Исроил Мадримов каби боксчиларнинг промоутерлари қанчалар кучли эканига эътибор беринг. Алик Флоров ва Вадим Корнилов доимо интервьюлар учун очиқ ва тайёр, саҳна ортидаги воқеаларни ҳам рўйи рост айтиб беради. Уларнинг истеъдодли боксчилари эса, Геннадий Головкин билан Германияда бўлгани каби вақтларини бежизга сарф этишмайди, - дея таъкидлади Тейлор О’Хиггинс .

Таъкидлаш жоизки, Геннадий Головкин замонамизнинг энг зўр профессионал боксчиларидан ҳисобланади. Профрингдаги илк жангини 2006 йилнинг 6 май куни ўтказган қозоғистонлик боксчи фаолияти давомида жами 41 та ғалаба, битта дуранг ва бир мағлубият қайд этган. 36 та учрашувни муддатидан олдин якунлаган.

photo_157881

Головкин ўз даврида WBA (2010—2018), WBC (2016—2018), The Ring (2018) чемпиони бўлган. 2018 йилнинг 15 сентябрида Сауль Алваресга қарши WBC, WBА, IBF йўналиши бўйича жаҳон чемпионлиги учун ўтказилган беллашувда фаолиятидаги ягона мағлубиятини қабул қилиб олди.

Кейинчалик ўзини тиклаб олган Головкин, битта ғалабали жангдан сўнг, 2019 йилнинг 5 октябрида Сергей Деревянченкони мағлуб этиб,  IBF ва IBO чемпионлигига сазовор бўлди. 2020 йилнинг 18 декабрь куни Камил Шеремета билан тўқнашувда камарларини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Ёш боксчилар – Бектемир Мелиқўзиев ва Исроил Мадримов жиддий рақибларга қарши муваффақиятли жанг қилиб, рейтингда тез кўтарилмоқда.

AHy_J4AZyiUrTaKCg6GOLudhgCNXe3cG

2019 йилнинг ўрталаридан профессионал жангларда қатнашаётган Бектемир Мелиқўзиев шу пайтгача еттита жангнинг ҳаммасида зафар қучди. Фарғоналик чарм қўлқоп устаси шу жанглардан олтитасини муддатидан олдин якунлаган.

Профрингда Бектемирдан ярим йил олдин дебют қилган Исроил Мадримов ҳам жаҳон чемпионлигига даъвогар боксчилардан ҳисобланади. У ҳозиргача олтита жангни ғалаба билан якунлади. Рақибларини беш марта нокаутга туширган.

125975119_2853475798311561_5623345745242040268_o

Вадим Корнилов менежерлик қилаётган бу боксчилар жорий йилда нуфузли жангларда иштирок этишга тайёргарлик кўрмоқда.    

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар