Coca Cola Суперлигаси 24-туридан ўрин олган "Машъал" - "Навбаҳор" учрашуви ўз якунига етди. Унда муборакликлар 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди. Бироқ майдон эгалари иккинчи таймда фаолликни ошириб, 13-дақиқада 3 та гол уриб, ўйин тақдирини ҳал қилишди. Дастлаб, Сардор Абдураимов ҳисобни очган бўлса, Ҳумоюн Муртазоев 60-дақиқада жамоасининг иккинчи голини киритди. Орадан 9 дақиқа ўтиб, Ибе Окоро ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Ушбу ғалаба натижасида муборакликлар очколарини 23 тага етказиб олган бўлса, "лочинлар" ҳисобидаги очколар 33 талигича қолди.

Машъал

  • Сардор Абдураимов 56'
  • Ҳумоюн Муртазоев 60'
  • Ибе Майкл Окоро 69'

Суперлига 24-тур

24/11/2020 13:00

3
:
0
Тугади

Навбаҳор

    Стадион: “Баҳром Вафоев”

    Бош ҳакам: Рустам Лутфулин

    45'
    90'

    • 90+3'

      Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

    • 90+2'

      Сўнгги дақиқаларни меҳмонлар фаолроқ ўтказмоқда.

    • 90'

      Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

    • 89'

      Шерзод Темиров ўз ўрнини га бўшатиб берди. Унинг ўрнига Жаҳонгир Абдусаломов ўйинни давом эттиради.

    • 88'

      "Навбаҳор" рақиб жарима майдони атрофида штурм уюштирмоқда. Бироқ голдан дарак йўқ.

    • 85'

       Аббос Шодмонов огоҳлантирилди.

    • 84'

      Сардор Абдураимов ўрнига Нажмиддин Нормуродов майдонга тушди.

    • 82'

      Меҳмонлар футболчисининг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

    • 80'

      Жарима майдонига узатилган тўпни бу сафар ҳам Давронов эгаллаб олди.

    • 77'

      Назорат ҳамон муборакликларда. "Навбаҳор" ҳужумга ўтишга қийналяпти.

    • 75'

      Ҳумоюни Муртазоев захирага олинди. Мўмин Мелиев унинг ўрнини тўлдирди.

    • 74'

      Рақиби билан тўқнашиб кетган Ҳумоюн Муртазоев майдонда ётибди.

    • 72'

      Жарима тўпидан берилган зарба жонли девордан қайтди.

    • 71'

      Жарима майдони яқинида Турғунбоев қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолинди. "Лочинлар"да яхши стандарт вазият.

    • 69'

      ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Машъал" ҳисобни йириклаштирди!

      Ибе Окоронинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтара олмади.

    • 68'

      Наманганликлар кетма-кет ҳужумлар ташкиллаштиряпти. Бироқ мезбонлар ҳимояда ишончли ўйнаб, қарши ҳужумларда хавф туғдирмоқда.

    • 65'

      "Лочинлар" ўйинда бурилиш ясашга ҳаракат қилмоқда.

    • 63'

      Шоҳрух Маҳмудҳўжиев ва Тоҳиржон Шамситдинов майдонга тушди. Улар ўрнига Даврон Ҳошимов ҳамда Забиҳилло Ўринбоев захирага олинди.

    • 62'

      Шерзод Темировнинг яқин масофадан берган зарбасини Юсупов қайтарди.

    • 60'

      ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Машъал" ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.

      Жарима майдонига узатилган тўпни Юсупов қайтарди. Қайтган тўпга мезбонлар вакили зарба берди. Бу сафар тўп устундан қайтди. Ҳумоюн Муртазоевнинг такрорий зарбаси дарвозадан жой олди.

    • 58'

      Гол урган муборакликлар олдинга ўтишда давом этмоқда.

    • 56'

      ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Машъал" ҳисобни очди!

      Марказда тўпни қабул қилиб олган Сардор Абдураимов 3 рақибини алдаб ўтиб, дарвозани ишғол этди.

    • 55'

      Азизбек Турғунбоев жиддий жароҳат олиб, майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам керак.

    • 54'

      Қўзиев ҳужумда қоида бузди.

    • 52'

      Иккинчи 45 дақиқаликда майдон эгалари ҳам тез-тез олдинга ўтяпти.

    • 49'

      Жарима майдонига узатилган тўпни муборакликлар узоқлаштирди.

    • 48'

      Яна Азизбек Турғунбоев қоида бузиш эвазига тўхтатилмоқда. "Лочинлар"да стандарт вазият.

    • 46'

      Иккинчи тайм бошланди!

    • 46'

      Бўлимлар оралиғида "Навбаҳор"да ўзгариш: Ислом Рашидхонов ва Ғиёсжон Комилов ўрнига Руслан Болов ҳамда Хуршид Мухторов ўйинга қўшилди. Шунингдек, мезбонлар сафида Элла Кен Арманд ўз ўрнини Иброҳим Нўъмонов майдонга тушди.

    • 46'

      Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз.

    • 45+2'

      Танаффус!

    • 45+1'

      Жамолиддин Убаёдуллаев огоҳлантирилди.

    • 45'

      Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

    • 43'

      Шерзод Темировнинг зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб, майдонни тарк этди.

    • 40'

      "Навбаҳор" фаол ҳужумлар уюштиришда давом этяпти.

    • 37'

      Жарима майдони ташқарисидан берилган зарбани Давронов қайтарди.

    • 36'

      Ибе Окоро рақиби билан жиддий тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

    • 34'

      Турғунбоевнинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегди.

    • 32'

      Шерзод Темировнинг зарбасига аниқлик етишмади.

    • 29'

      Азим Аҳмедов ва Ҳумоюн Муртазоев ўзаро тўқнашиб кетди.

    • 28'

      Тўпга чиқишда рақиби билан тўқнашиб кетган Давроновга тиббий ёрдам кўрсатилди.

    • 26'

      Жарима майдонига оширилган тўпни Давронов эгаллаб олди. "Машъал" посбони яхши ҳаракат қиляпти.

    • 24'

      Иван Соловьёв бир рақибини алдаб ўтиб, зарба берди. Давронов бу сафар ҳам ўз ўрнида!

    • 23'

      Юсупов тўпни ўйинга киритишда хатога йўл қўйди. Бахтига, жамоадошлари унга яқин позицияда жойлашган эди.

    • 21'

      Жарима майдонига узатилган тўпни муборакликлар узоқлаштирди.

    • 19'

      Турғунбоевга нисбатан ишлатилган қўполлик натижасида "Навбаҳор" яхши стандартга эга бўлди.

    • 16'

      Марказда меҳмонлар тўп назоратига эгалик қилишмоқда.

    • 14'

      Яқин масофадан йўлланган зарбани Давронов қайтарди.

    • 11'

      Меҳмонлар ҳужумлар уюштиришни бошлади. "Машъал" ҳимояланяпти.

    • 9'

      Футболчилар тўп учун курашга фаол киришмоқда. Бугун ҳақиқий жанг бўлиши кутияпти.

    • 6'

      Жамоалар бир-бирини ўрганмоқда. Тўп майдон марказида.

    • 3'

      Мезбонлар ўйинни ҳужум билан бошлади. Улар тезкор гол учун ҳаракат қиляпти.

       

    • 1'

      Учрашув бошланди!

    • 0'

      Футболчилар майдонга тушиб келмоқда. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади.

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

    Фикрлар

    Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
    Javlon Abdullaev
    24/11/2020 15:31
    urra
    Javlon Abdullaev
    24/11/2020 15:31
    mash'al