“МАРКАЗИЙ ОСИЁ ШАХМАТ ФЕСТИВАЛИ” ғолиб ва совриндорлари аниқ бўлди
Ads

Жорий йилнинг 20-29 сентябр кунлари Тошкент шаҳрида 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида “МАРКАЗИЙ ОСИЁ ШАХМАТ ФЕСТИВАЛИ” бўлиб ўтди. Мазкур чемпионат РосАтом, ФИДЕ ва Ўзбекистон Республикаси  ҳукумати кўмагида ташкил қилиниб, Ўзбекистон Шахмат Федерацияси томонидан ташкил қилинмди.

“МАРКАЗИЙ ОСИЁ ШАХМАТ ФЕСТИВАЛИ” доирасида 3 турнир бўлиб ўтди. Асосий мусобақа бу 20 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Марказий Осиё чемпионати. Бундан ташқари, рапид(тезкор шахмат) бўйича уч гуруҳда  ва мактаб ўқувчилари ўртасида мусобақа ҳамда ФИДЕ арбитлари учун халқаро семинар бўлиб ўтди.

photo_2019-09-30_09-35-04

Федерацияларни ривожлантириш дастури бўйича, Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон шахмат федерацияларига ўз давлатларида турнирларни ташкиллаштиришлари учун 20 та шахмат соатлари тақдим этилади.

Мусобақада 6 мамлакатдан – Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Қозоғистон, Афғонистон ва Ўзбекистондан умумий 200 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашишди.

Мукофот жамғармаси 12.000 евро бўлган фестивалда, стандарт йўналишида ғолиб бўлган ўғил болаларга 3000 евро, қиз болаларга эса 1500 евро пул мукофоти берилди.

photo_2019-09-30_09-35-29

 

Қизлар ўртасидаги ғолиблар:

  1. Нилуфар Якуббаева (Ўзбекистон) 1500 евро
  2. Хения Балабаева (Қозоғистон) 700 евро
  3. Ситора Сапарова (Ўзбекистон) 500 евро
  4. Асал Салимова (Ўзбекистон) 400 евро
  5. Абдусатторова Баҳора Абдусатторова (Ўзбекистон) 200 евро
  6. Умида Омонова (Ўзбекистон) 100 евро

 

Ўғил болалар ўртасидаги ғолиблар:

  1. Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) 3000 евро
  2. Нодирбек Якуббаев (Ўзбекистон) 2000 евро
  3. Саидакбар Сайдалиев (Ўзбекистон) 800 евро
  4. Шамсиддин Воҳидов (Ўзбекистон) 700 евро
  5. Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон) 600 евро
  6. Сапармурод Атабаев (Туркманистон) 500 евро
  7. Жандос Агманов (Қозоғистон) 400 евро
  8. Азат Нурмамедов (Туркманистон) 300 евро
  9. Али Касимов (Ўзбекистон) 200 евро
  10. Умар Исомов (Ўзбекистон) 100 евро

Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизмати.

photo_2019-09-30_09-35-45_1