“Марказий Осиё Олимпия умидлари“ ҳафталиги бошланди

Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод“ спорт саройида стол тенниси бўйича “Марказий Осиё Олимпия умидлари“ ҳафталиги ўтказилмоқда.

Ўзбекистон стол тенниси федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси билан ҳамкорликда Осиё стол тенниси федерациясининг 2019 йилдаги “ITTF ASIA DEVELOPMENT PROGRAM” низоми бўйича ўтказилаётган ҳафталикда 10 ёшдан катта бўлган спортчилар халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда.

   e8c940a4-5bef-4f5b-864d-723eeac6be1b

Ҳафталикнинг илк кунида Ўзбекистон, Эрон ва Марказий Осиё давлатларининг терма жамоалари ўзаро назарий ва амалий машғулотларни ўтказди.

– Нафақат Ўзбекистон балки Марказий Осиё давлатлари ўртасида илк маротаба ўтказилаётган мазкур ҳафталик давомида терма жамоалар тажрибали мутахассислардан стол теннисининг сир-асрорларини ўрганадилар, – дейди Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси С.Маҳмудова. – Халқаро ўқув-машғулот йиғинидан кўзлаган асосий мақсад, ёш спортчиларни нуфузли мусобақаларга тайёрлаш, мамлакатимиз спорт салоҳиятини дунёга намойиш этишдир.

7cded515-b487-44df-a316-4c67c367f923  d3988a56-a0bc-466b-89a1-d9fbd3d9c851

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)