Мария Шарапова: Новак Жокович мени учрашувга таклиф қилган

Мария Шарапова дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Новак Жокович томонидан учрашувга таклиф олгани ҳақида тўхталиб ўтди.

Бу воқеа Новакнинг илк маротаба АТП турнирида бош совринни қўлга киритганида содир бўлган. Ўшанда серб теннисчиси Марияга бирга шуғулланишини айтган. Машғулот жараёнида Новак агарда шу очкони олса, Мария у билан кечки овқатга боришини таклиф этган.

– Мен ўшанда, нима фарқи бор, ким ўзи бу бола?, деб ўйлаганман. Новак эса ўша очкони қўлга киритган ва бугун кечки овқатни бирга қиламиз, япон ресторанида деган. Бу сўзлардан мен ҳайратландим ҳамда унинг таклифига рози бўлдим. 

Энг қизиғи, ресторанга борганимизда, Новак эски «Кодак» фотоаппаратини олиб, официантдан бизни суратга олишни илтимос қилган эди, – дейди М.Шарапова.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)