Мария Шарапова: Ҳомиладорлигимдан сўнг теннисга қайтмайман.
Россиялик теннисчи Мария Шарапова Линц шаҳрида бўлаётган теннис мусобақасининг матбуот-анжуманида иштирок этди.
 
"Ҳаётимда мақсадларим кўп, бироқ ҳали ҳам теннисни севаман. Очиғини айтганда, фаолиятимни якунлашим ҳақила ҳам ўйлаб кўрдим. Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Лекин ҳомиладор бўлганимдан сўнг аниқ теннисга қайтмайман.
 
Мен онам билан жуда яқинман. Мен ҳам фарзандим билан шундай бўлишни хоҳлайман. Шуни таъкидлаш лозимки, ҳозир ҳомиладор эмасман ва бундай янгилик бўлса яширмайман", – деди М.Шарапова.

Эслатиб ўтамиз, Мария жароҳат туфайли Линцдаги турнирда иштирок эта олмади.

Минбар

Барча блоглар