Маргарита Гаспарян чорак финалга чиқди

Россиялик теннисчи Маргарита Гаспарян ва руминиялик Моника Никулеску ўртасидаги учрашув Люксембургда ўтказилди.

Мусобақанинг яккалик баҳслари иккинчи даврасидан ўрин олган ушбу ўйинда Рита рақибини 6:2, 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа "BGL Luxembourg Open" турнирининг чорак финалига чиққан М.Гаспаряннинг навбатдаги рақиби бугун аниқланади.