Marca:
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби жорий ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунича яна 2 та харидни амалга оширишга тайёр.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” даниялик ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен ("Тоттенхэм") ва голландиялик ярим ҳимоячи Донни ван де Бекни ("Аякс") сотиб олишга жуда яқин турибди. Агар жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан ушбу икки трансферга розилик билдирса, улар тез орада “Реал” футболчисига айланишлари мумкин.

Аммо, Зидан “Реал”да Поль Погбани кўришни хоҳламоқда. Афсуски, “Манчестер Юнайтед” уни қўйиб юбормаслигини маълум қилган.