Манжукич Қатар клубида қанча маош олиши маълум бўлди

Хабарингиз бор "Ювентус" клуби форварди Марио Манжукич кеча Қатарнинг "Ал-Духаил" клуби билан шартнома имзолади.

Берилган маълумотларга кўра 33 ёшли хорватиялик футболчи қатарликлар билан 1,5 йиллик шартнома имзолаган. У ушбу вақт ичида жами 12 млн евро маош олади.

Ўз навбатида туринликлар унинг трансфери ортидан 5,5 млн евро ишлаб олганликлари маълум бўлди.

Маълумот учун, Манжукич “Ювентус”да 2015 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У жорий мавсум бирорта ҳам ўйинда майдонга тушгани йўқ.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)