Манжукич ўзбекистонлик футболчининг ўрнини эгаллайди

“Бавария” ҳамда “Ювентус” клублари собиқ ҳужумчиси Марио Манжукич “Локомотив”га ўтишга яқин турибди.

Италиялик журналист Николо Скиранинг ёзишича, 34 ёшли хорватиялик футболчи “темирйўлчилар” билан 2 йиллик шартнома имзолаш бўйича келишувга эришган. Унга кўра, Марио Москва клубидан йилига 4 млн евро маош олади.

Манжукич айни дамда эркин агент ҳисобланади. Унинг сўнгги жамоаси Қатарнинг “Ал-Дуҳайл” клуби бўлган эди.

Таъкидлаш керакки, "Локомотив" айнан Манжукичга "жой бўшатиш" учун ҳамюртимиз Жасур Жалолиддиновни РПЛ қайдномасидан чиқарди. Боиси, Манжукич келгач, Жасур 9-легионерга айланади. Қоидага кўра 8 тагача легионерга рухсат этилган. "Локо" ўзбекистонлик футболчини ижарага бериб юбормоқчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)