“Mangust Team”дан икки ғалаба
Ads

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бугун Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида аралаш жанг санъати бўйича мамлакатимизда фаолият олиб бораётган “Mangust Team” клуби билан Чимкент шаҳрининг Чимкент ММА академияси вакиллари ўртасида катта жанг оқшоми бўлиб ўтди. Ушбу кечада вакилларимиздан Ўктам Абдухалиқов ҳамда Баҳодир Миршариповлар рақиблари устидан муддатидан аввал ғалабани қўлга киритди. Афсуски, қолган вакилларимиз имкониятни бой бериб қўйишди. Шундай қилиб, умумжамоа ҳисобида қўшниларимизнинг қўли баланд келди.

Мураббий Мансур Тугизбоев мазкур мусобақа борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Шогирдларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди. Сабаби, уларнинг кўпчилиги жуда ёш. Шундай бўлсада, тажрибали рақибларига жиддий қаршилик кўрсата олишди. Албатта, бундай турнирлар катта мактаб вазифасини ўтаб беради. Келажакда нуфузли мусобақаларда ижобий натижалар қайд этишларига ишонаман”.

Минбар

Барча блоглар