Манчестердан хушхабар!

25-28 март кунлари Англиянинг Манчестер шаҳрида навбатдаги Жаҳон кубоги ўз ниҳоясига етди бўлиб ўтди.

Мусобақанинг сўнгги кунида жамоавий беллашувлар ўтказилди. Қувонарлиси, Ўзбекистон пара пуэрлифтинг терма жамоаси ҳаммадан яхши натижа қайд этиб, 1-ўринни эгаллади ва махсус кубокни қўлга киритди. Спортчиларимиздан кейинги 2- ва 3-ўринлар Украина ҳамда Фрацния терма жамоасига насиб этди.

Жамоавий беллашувларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Рўза Қўзиева 107 кг, Нуриддин Давлатов 204 кг ва Фарҳод Умрзоқов 190 кг оғирликни бўйсундирди.

“Авваламбор, бизга шундай шароитлар, имкониятлар яратиб бергани учун Президентимизга ўзим ва спортчилар номидан миннатдорлик билдирмоқчиман. Бундан ташқари, ушбу ғалабамизда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Паралимпия ассоциациясининг ҳам меҳнатлари беқиёс. Насиб қилса, Токиода бўладиган Паралимпия ўйинларида ҳам мана шундай ёрқин ғалабалар билан барчани хурсанд қиламиз”, – деди Ўзбекистон пара пауэрлифтинг терма жамоаси бош мураббийи Фазлиддин Умрзақов.

Эслатиб ўтамиз, спортчиларимиз дунёнинг 20 та мамлакати иштирок этган Жаҳон кубогида умумжамоа ҳисобида 3 та олтин ва 1 та бронза медали билан 2-ўринни эгаллади.

Жаҳон кубогида совриндор бўлган спортчиларимиз:

1.Рўза Қўзиева – бронза

2.Искандар Турсунбоев – олтин

3.Фарҳод Умрзоқов – олтин

4.Нуриддин Давлатов – олтин

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар