"Sky Sports" нашрининг хабирига кўра, Одион Игало "Манчестер Юнайтед" сафида бошқа майдонга тушмайди. Унинг "қизил иблислар" билан ижара муддати 31 январгача мўлжалланган эди. Игалонинг трансфер ҳуқуқи Хитойнинг "Шанхай Шеньхуа" жамоасига тегишли ҳисобланади.

Маълумотларга кўра, Игалога Қатар ва Саудия Арабистони жамоаларидан таклифлар бор. Манкунианлар Эдинсон Каванининг трансферидан сўнг, Игало билан шартномани узайтирмасликка қарор қилган. 

Жорий мавсум нигериялик ҳужумчи 4та ўйинда майдонга тушган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)